O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЛЛОБ

Tasnif: Бу арабча сўз qallāb(un) шаклига эга (АРС, 654); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: qallāb -> қаллâб (қаллоб); асли кўпмаъноли qallaba феълининг 'ағдарди' маъноси асосида (АРС, 653) ясалган касб оти бўлиб (УАЯ, 499), 'алдам-қалдам, қинғир ишлар билан шуғулланувчи', 'найрангбоз' каби маънони англатади (ЎТИЛ, II, 545). Бу сўздан ўзбек тилида қаллоблик мавҳум оти ясалган.