O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЛЪА

Tasnif: Бу арабча сўз qalьаt(un) шаклига эга (АРС, 656); ўзбек тилига сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, фатҳали айнни а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: qalьаt -> қалъа; qalaba феълининг 'ковлади' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'мустаҳкам қўрғон', 'мудофаа иншоатлари билан таъминланган шаҳар' маъноларини англатади (ЎТИЛ, II, 546).