O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАНОАТ

Tasnif: Бу арабча сўз qanāьat(un) шаклига эга (АРС, 661); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, фатҳали айнни а товушига алмаштириб қабул қилинган: qanāьat -> қанâат (қаноат); 'бори билан кифояланди' маъносини англатувчи qaniba феълининг I боб масдари бўлиб (АРС, 661), 'бори билан кифояланиш’, 'борига шукур қилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 550). Бу сўз билан ўзбек тилида қаноатли, қаноатсиз сифатлари, қаноатлан- феъли, бу феълдан қаноатланарли сифати ясалган, сабр-қаноат жуфт сўзи тузилган.