O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРЗ

Tasnif: Бу арабча сўз qard(un) шаклига эга (АРС, 632); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига алмаш- тириб қабул қилинган: qard -> қарз; асли кўпмаъноли qarada феълининг 'қарзга берди' маъноси билан (АРС, 632) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'қайтариш шарти билан вақтинча олинган (оерилган) пул',- 'кредит' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 554). Бу сўздан ўзбек тилида қарз-қурз такрор сўзи тузилган бўлиб, 'майда-чуйда қарзлар' маъносини англатади.