O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИСЛИҚ

Tasnif: ’ўтовнинг тепа туйнугини бекитиб турадиган қисми’ (оз ишлатилади). Ўтовнинг ис л и ғ и жойидан силжиб қолибди. Бу от эски ўзбек тилида ’дуд’ маъносини англатувчи ис отининг ыс шаклидан (ЭСТЯ, I, 380) -лық қўшимчаси билан ясалган, кейинчалик ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ыс + лық = ыслық > ислиқ.