O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРЗ-ҚАВОЛА

Tasnif: Бу сўз тожикча изофа бирикмасига тенг бўлиб, қарзи қавола тарзида айтилиши ва ёзилиши тўғри; ўзбек тилида изофа ташланиб, жуфт сўзга айланиб қолган. Қарз сўзи ўз ўрнида изоҳланди (қ.), қавола сўзи эса асли 'кафолат берди' маъносини англатувчи qabala феълининг масдари оўлиб (АРС, 619), qabalat(un) шаклига эга; ўзбек тилига б ундошини в ундошига, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб суз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган' qabalat -> қавала (қавола); асли 'кафолат' маъносини англатади, шунга кўра қарзи қавола бирикмаси 'ким- нингдир кафолати билан олинган қарз' маъносини бил— диради. ЎТИЛда (II, 554) қавола сўзининг маъноси 'ёр — дам тариқасида олинган қарз' деб нотўғри изоҳланган.