O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИСМАЛОҚ

Tasnif: ’барги овқатга солинадиган исли кўкат’. Исмалоқ сомсадан тўйиб едим. Бу от қадимги туркий тилдаги ’ҳид тарат-’ маъносини англатган ис- феълининг (ЭСТЯ, I, 382) эски ўзбек тилида кучайтириш маъносини ифодаловчи -мä , ’такрор’ маъ¬носини ифодаловчи -лä қўшимчалари билан ҳосил қилинган шаклидан -қ қўшимчаси билан ясалган бўлиб, ’ис таратиб турувчи кўкат’ маъносини билдирган; -қ қўшимчаси қўшилиши билан ундан олдинги а унлиси â унлисига алмашган: [(ис- + мä = исмä-) + лä = исмäлä-] + қ = исмäлäқ > исмäлâқ.