ҚАТРА
Tasnif: Бу арабча сўз qatrat(un) шаклига эга (АРС,
646); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига
алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул
қилинган: qatrat(un) -> қатра; кўпмаъноли qatara
феълининг 'томчилади' маъноси билан ҳосил қилинган I
боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'томчи' маъносини
англатади (ЎТИЛ, II, 562).