ҚАҲВА
Tasnif: Бу арабча сўз qahvat(un) шаклига эга (АРС,
663); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: qahvat —> қаҳва; 'кофе ичди' маъносини англатувчи qahava феълидан (АРС, 663) ҳосил
қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'кофе ичимлиги' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 663). Ўзбек тилида бу сўзга тожикча хона сўзини қўшиб қаҳвахона оти
ясалган (асли 'қаҳва ичиладиган жой’ маъносини англатади).