O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИЙМАТ

Tasnif: Бу арабча сўз qiymat(un) шаклига эга (АРС, 667) (Тожик тилида iy товушлари и унлисига алмаштирилган: ТжРС, 489: қимат); асли кўпмаъноли qama феълининг 'нарх қўйди', 'баҳолади' маъноси билан (АРС, 666) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143) , 'нарх', 'баҳо' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 574). Бу сўздан ўзбек тилида қийматли сифати, қиймат- сизлан- феъли ясалган; бу сўзлар ЎТИЛга қимматли, қимматсизлан-шаклида нотўғри киритилган (II, 579).