O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИЙОМАТ

Tasnif: Бу арабча сўз qiyāmat(un) шаклига эга (АРС, 667); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: qiyāmat —> қийâмат(қиёмат); асли кўпмаъноли qama феълининг 'тирилди маъноси билан (АРС, 666) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'бу дунё тугаб, у дунёда ҳамма тири- либ, сўроққа тўпланадиган кун' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 569). Бу сўз кўчма маънода 'ур-йиқит', 'тўс-тўполон' маъносини англатади. Қийомат сўзи билан ўзбек тилида тузилган қийотмати қоим изофа бирикмаси ҳам ишлатилади; бу бирикма ЎТИЛда қиёмат-қойим тарзида ёзилган: 1) жуфт сўзга асоссиз равишда айлантирилган, 2) қоим сўзи таркибига й товуши сўзлашув тили таъсирида киритилган (ЎТИЛга бу сўз қоим шаклида тўғри киритилган: II, 593).