O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИССА

Tasnif: Бу арабча сўз qissat(un)1 шаклига эга (АРС, 639); ўзбек тилига сад ундошларини с ундошларига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: qissat —> қисса; qassa феълининг 'ҳикоя қилди' маъноси билан (АРС, 639) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'тарих', 'повесть', 'новелла' маъноларини англатади (АРС, 639); ўзбек тилида бу сўз асосан 'повесть' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 585).