O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚИТЪА

Tasnif: Бу арабча сўз qitъat(un) шаклига эга (АРС, 648); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, фатҳали айнни а унлисига алмаштириб, ундан олдинги сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: qitъat - > қитъа; кўпмаъноли qataba феълидан 'бўлакларга ажратди' маъноси билан (АРС, 647) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида саккиз маънони англати — ши таъкидланган (АРС, 648); бу сўз ўзбек тилида янги бир маъно — 'Ернинг сув билан қуршалган олти қисмидан бири' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, И, 588).