O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОИДА

Tasnif: Бу арабча сўз qāъidat(un) шаклига эга (АРС, 650)j ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали айнни и товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабўл қилинган: qābidat -> қâида(қоида); кўпмаъноли qabada феълининг 'амалиётга киритди' маъноси билан (АРС, 650) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши qabid(un) сўзидан (АТГ, 147; АРС, 650) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида етги маънони англатиши таъкидланган; ўзбек тилига олтинчи маъноси — 'амал қилинадиган тартиб, меъёр' маъноси билан кабул қилинган (ЎТИЛ II, 593). Бу сўздан ўзбек тилида қоидалаштир- феъли ясалган.