O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚОМАТ

Tasnif: Бу арабча сўз qāmat(un) шаклига эга (АРС, 667); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: qāmat -> қâмат (қомат); асли кўпмаъноли qaraa феълининг 'тик турди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 666), араб тилида 'бўй', 'бўй-баст' каби маъноларни англатади, ўзбек тилида эса 'киши танасининг чиройли бичими' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 595).