O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИТ

Tasnif: ’қўриқлаш учун, ов қилиш учун сақланадиган уй ҳайвони’. И т ҳуради, карвон ўтади (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда ийт шаклида айтилган (Баъзи ўзбек шеваларида ҳозир ҳам шундай айтилади), ўша даврдаёқ й ундоши талаффуз қилинмай қўйган, шунинг ҳисобига и унлиси чўзиқ айтилган, кейинроқ бу чўзиқлик ҳам йўқолган (Девон, I, 71; ДС, 215, 221): ийт > и:т > ит. Ийт оти асли ’нарига сурувчи’, ’нарига қочирувчи’ маъносини билдирган бўлиб, қадимги туркий тилда ’нарига сур ил-’ маъносини англатган ийт- феъли ҳам мавжуд бўлган (ЭСТЯ, I, 386).