O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚУРЪА

Tasnif: Бу арабча сўз qurъat(un) шаклига эга (АРС, 633); ўзбек тилига сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, фатҳалн айнни а унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: qurъat -> қуръа; qaraba феълининг 'чек ташлади' маъноси билан (АРС, 633) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'тақсимлашда, танлашда кимга насиб этишини белгилаш мақсадида ташланадиган чек' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 625).