O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАКАМ

Tasnif: Бу арабча сўз hakam(un) шаклига эга (АРС, 187) ; ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: hakam -> ҳакам; асли кўпмаъноли hakama феълининг 'ҳукм чиқарди' маъноси билан (АРС, 187) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'икки тараф тортишувида, мусобақада холис туриб ҳукм чиқарувчи киши' (арбитр) маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 678).