O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЛ I

Tasnif: Бу арабча сўз hall(un) шаклига эга (АРС, 189); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги ll товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: hall -» ҳал; кўпмаъноли halla1 феълининг 'ечди', 'бартараф қилди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 188), 'ечиш', 'бартараф қилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 679), Бу сўз билан ўзбек тилида ҳал бўл- , ҳал қил- феъллари тузилган.