O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАЛҚУМ

Tasnif: Бўғиз' маъносини англатувчи бу арабча от hulqum(un) шаклига эга (АРС, 192); аввало ҳойи ҳутти товуши ҳ ундошига алмаштирилган: hulqum -» ҳулқум. Бу сўз ўзбек тили лўғатига икки шаклда - ҳулқум (ТжРС, 508) ва ҳалқум (ТжРС, 498) тарзида киритилган; демак, бу сўз ўзбек тилига тожик тилидан биринчи буғиннинг унлиси а унлисига ’алмашган талаффуз шаклида ўтган (ЎТИЛ, II, 682). Тожик тили луғатида ҳалқум (ҳулқум) сўзи ҳайвонлардаги шундай аъзони билдириши таъкидланган, ўзбек тили луғатида эса ундаи чегаралаш йўқ. Араб тили луғатида ҳам бундай чегаралаш йуқлиги у ерда келтирилган роҳат-ал-ҳулқум -> раҳат-луқум мисолидан очиқ кўриниб турибди.