O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАРФ

Tasnif: Бу арабча сўз harf(un)2 шаклига эга (АРС, 166); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: harf > ҳарф; harafa феъли мақоласида берилган бу сўз (АРС, 166) араб тилида 'товуш (ундош товуш) ифодаловчи шакл', 'сўз' маъноларини англатади (АРС, 166); ўзбек тилида бу сўз 'товуш ифода — ловчи шакл' маъноси билан ишлатилади (ЎТИЛ, II, 689).