O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАҚИҚ

Tasnif: Бу арабча сўз haqīq(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 526); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз бошланишига ҳ товушини қўшиб қабул қилинган: haqīq -> [Сўз бошланишига ҳ товушини қўшиш ўзбек тилида тарихан айрим сўзларда воқе бўлган: бкуз ->ҳўкиз каби]. Ҳақиқ сўзи баъзан аслига мувофиқ. ақиқ шаклида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ, I, 67). Ақиқ сўзи АРСда 'халқ.едон' деб, ТжРСда (37) ва ПРСда (348) 'агат, сердолик' деб, ЎТИЛда 'турли рангли қимматбаҳо тош деб изоҳланган; ҳақиқ сўзи эса 'қизил, қирмизи рангли қимматбаҳо тош' деб изоҳланган (ЎТИЛ, II, 692). ЎТИЛда ақиқ, ҳақиқ сўзи қирмизи рангли' каби сифат маъносини ҳам англатиши таъкидланган. Бу сўз АРСда 'парчалади' маъносини англатувчи haqqa феъли мақоласида берилган (525), демак, ақиқ сўзининг маъносини 'турли тусда жилоланувчи қирмизи тощ' деб таърифлаш тўғрироқ.