O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲИДОЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз hidāyat(un) шаклиа эга (АРС, 850); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hidāyat > ҳидайат (ҳидоят); кўпмаъноли hada феълининг 'тўғри йўлга бошлади' маъноси билан (АРС, 850) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'тўғри йўлга бошлаш', 'раҳнамолик қилиш' маъносини англатади (АРС, 850; ЎТИЛ, II, 696). Бу сўз атоқли от сифатида ҳам ишлатилади. Бундан ташқари, ҳидоят сўзи -ат қисмини ташлаб Ҳидой шаклида ва унга мир, шо қисмларини қўшиб Мирандой, Шоҳидой шаклида эркак кишининг атоқли оти бўлиб келади.