O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАЙДОҚ

Tasnif: ’эгар-жабдуқсиз’. Ярим соатдан кейин ҳалиги йигит йа й д о қ от устида ўқдай учиб ўтди (Асқад Мухтор). Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’тарқат-’, 'холи қил' маъносини англатган йай- феълининг (ПДП, 383; ДС, 226) кучайтириш маъносини ифодаловчи -ла қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига (ЭСТЯ, IV, 79) -қ қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик л ундоши д ундошига, қ ундоши олдидаги а ун — лиси ä унлисига, биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: (йай- + ла = йайла-) + қ = йайлақ > йäйдâц > йäйдâқ > йäйдâқ Бу от йäйдâв шаклида ҳам ишлатилади; бунда қ ундоши в ундошига алмашади: йäйдâқ > йäйдâв (ЎТИЛ, II, 476).