O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАЙЛОВ

Tasnif: ’чорва ўтлайдиган кенг майдон’. Мисрбойнинг я й л о в д а минглаб зотли йилҳиси .. бор (Собир Абдулла). Бу от қадимги туркий тилда ’баҳор’, ’ёз’ маъноларини (асли ’йилнинг иссиқ қисми’ маъносини) англатган йай отидан (Девон, III, 175; ДС, 226) -ла қўшимчаси билан ясалган феълга (ПДП, 383; Девон, III, 325; ДС, 226) -ғ қўшимчасини қўшиб ясалган (ПДП, 383, Девон, III, 54; ДС, 227); кейинчалик сўз охиридаги ғ ун — доши в ундошига алмашган (КРС, 216); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, в ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (йай + ла = йай- ла-) + ғ > йайлағ > йайлав > йäйлâв.