O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОЗИР

Tasnif: Бу арабча сўз hādir(un)2 шаклига эга (АРС, 179); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, дзад ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: hādir —> ҳâзир (ҳозир); hadara феълининг 'тайёр бўлди' маъноси асосида (АРС, 179) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), араб тилида 'қатнашаётган , шу топдаги' каби маъноларни англатади (АРС, 179), ўзбек тилида бу сўз, юқоридаги маънолардан ташқари, 'тайер' маъносини англатиш учун ҳам ишлатилади (ЎТИЛ, II, 703). Бу сўздан ўзбек тилида ҳозирги сифати, ҳозирлик оти, ҳозирча равиши, ҳозирлан- феъли ясалган.