O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОЛ

Tasnif: Бу арабча сўз hāl(un) шаклига эга (АРС, 203); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: hāl-> ҳâл (ҳол); асли ha la феълининг 'ўзгарди' маъноси билан (АРС, 202) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'маълум вақтда мавжуд вазият' маъносини англатади (АРС, 203; ЎТИЛ, II, 705). Ўзбек тилида бу сўзга унинг кўплик шакли аҳвол сўзини (қ.) қўшиб ҳол- аҳвол жуфт сўзи тузилган бўлиб, 'кишининг моддий, маънавий, жисмоний ҳолати' маъносини англатади. Ҳол сўзидан ҳолсиз сифати, бу сифатдан ҳолсизлан- феълиясалган; бу сўз таржимайи ҳол изофа бирикмаси таркибида ҳам қатнашади.