O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲОСИЛА

Tasnif: Бу арабча сўз асли hāsīlat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, биринчи бўғиндаги ā унлисини â унлисига (ҳосил сўзининг таъсири билан воқе бўлган бўлса керак), сад ундошини с ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: hāsīlat —> ҳâсила (ҳосила); асли кўпмаъноли hasala феълининг 'натижа берди' маъноси билан (АРС, 177) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'юзага келган натижа' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 707).