O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАЛА

Tasnif: ’бирор нарсани тил воситасида оғизга ол-’. Табиб косадан бармоғига бироз илаштириб я л а д и ва дарров туфлаб ташлади (Абдулла Қодирий). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’тил воситасида оғизга ол-’ маъносини англатган йал- феълидан кучайтириш маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 88); ўзбек тилида а унлилари а унлиларига алмашган: йал- + а = йала- > йала-.