O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АВБОШ

Tasnif: Бу сифатнинг маъноси луғатларда 'дайди, саёк, безори деб изохланган. ПРСда оубаш шаклида (46), бошка луғатларда авбош шаклида ёзилган (ТжРС, 16; ЎТИЛ, I, 23). Кўринадики, бу сифат асли оу товуши билан бошланган, кейинчалик ав тарзида айтиладиган ва ёзиладиган бўлган. Араб ёзувида вов харфи у товушини хам, в товушини хам ифодалаш учун ишлатилади, шунга кўра бу сифат таркибида в деб ўқилган, лекин о ҳарфи билан бошлаб ёзилганини изоҳлаш қийин.