O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АГАР

Tasnif: Бу шарт боғловчиси луғатларга бир хил шаклда киритилган. ПРСда, ТжРСда "если" деб изохланган; ЎТИЛда "[ф-т] шарт богл." таъкидидан кейин "Шарт эргаш гапларнинг бошида келиб, -са, -са ҳам, -ган- да ва ш.к. шарт аффикслари ёрдамида ифодаланган маънони кучайтиради" дейилган (25). Асли бундай қўшимча қатнашмаса, шарт маъноси агар боғловчисининг ўзи билан ифодаланади; луғатдаги изоҳда бундай ҳолат қамраб олинмаган. Ҳар уч луғатга агар боғловчиси бошланишидаги а товуши ташланган гар шаклида ҳам киритилган. ЎТИЛда бу боғловчи агарда, агарчи шаклларида хам келтирилган; бу шакллар охиридаги -да, - чи қисмлари асли юклама бўлиб (Янги имло қоидаларининг 55- бандига қаранг), боғловчининг таркибига қўшилиб кетган.