O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЗБАРОЙИ

Tasnif: Бу олд кўмакчи ўзбек тилида тожикча кўп маьноли аз олдмкўмакчисини 'сабаб, асос' маъноси билан (ТжРС, 48) бирлаштириб ҳосил қилинган; шунга кўра 'сабаб, учун ’ маъносиифодалайди (ЎТИЛ I, 30); кўпинча азбаройи худо, азбаройт шифо бирикмалари таркибида ишлатилади. Азбаройи худо бирикмаси кўп маъноли бўлиб биринчи маъносида ’худо учун , худо йўлига маъносини англатади; бу маъноси билан жуда оз ишлатилади. иккинчи маъносида қасам ичиш (худо ҳаққи, ўлай агар) маъносини билдиради, бу маъноси кўп ишлатилади. Азбаройи шифо бирикмаси асосан шифо даво бўлсин деб маъносини англатиш учун ишлатилади. Бу қўшма олд кўмакчининг иккинчи қисми ПРСда ( бäрайе) шаклида (64), ТжРСда барои шаклида (48) ёзилган:Олд кўмакчи охиридаги йой ҳарфи форчада йе, тожикчада и деб ўқилган.Ўзбекчада қўшиб ёзилган бу олд кўмакчи ТжРС да аз барои деб ажратиб ёзилади.