O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЙБДОР

Tasnif: Бу сифат тожик тилида қонун-қоидага ҳилоф иш, ҳатти-ҳаракат, нуқсон маъноларини англатадиган айб отига (АРС,552) эга бўл маъносини англатадиган тожикча доштон феълининг (ТжРС,137) дор ҳозирги замон асосини (ТжРС,1396) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, бирор айб иш қилган, бирор нуқсони бор деган маънони англатади (ТжРС,21;ЎТИЛ,1,31).