O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АМАКИВАЧЧА

Tasnif: Бу от тожик тили луғатида амакбача шаклида келтирилган (ТжРС,24) . Бу от таркибидаги бача қисми бола маъносини англатади. Шунга кўра амакбача оти 'ака-укаларнинг ўғил-кизлари (бир-бирига нисбатан)' маъносини англатади (ТжРС, 24; ЎТИЛ, I, 43). Бу тожикча кўшма от ўзбек тилига биринчи қисми охирига и товушини қўшиб (амаки), иккинчи қисмидаги б товушини в товуш- ига алмаштириб, ч товушини қатлаб олинган. Асли кейинги қисм ПРСда [бäчче] шаклида (59) иккита ч харфи билан ёзилган; демак, бу қўшма отнинг иккинчи қисми гўё форсча шаклида олинган. Ўзбек сўзлашув тилида в товуши таъсири билан ундан кейинги а товуши о товушига алмаштирилиб, амакивочча тарзила ҳам айтилади.