O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АНЖИР

Tasnif: Бу от ПРСда [äнджир] шаклида (42), ТжРСда анҷир шаклида (29) келтирилиб, "винная ягода, инжир" деб изохданган. ЎТИЛда [ф-т] таъкиди билан анжир шаклида келтирилиб, маъноси 'сутсимон ширадор шапалок баргли дарахт; шу дарахтнинг меваси' деб таърифланган (I, 47). Тожик ва ўзбек тилларида бу от билан анжирзор (анҷирзор) оти ясалган; ўзбек тилида анжир шафтоли бирикмаси, анжир қилиб юбор- ибораси тузилган.