O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАЛАНҒОЧ

Tasnif: ’кийим киймаган’. Унинг оёқ яланг, ярим я л а н г о ч шўх болалари .. шовқин-сурон билан ўйнашар эди (Ойбек). Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’ҳеч нарсасиз’ маъносини англатувчи йалық сифатининг йалақ шаклидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -ғач қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 106); қўшимча қўшилганидан кейин қ ундоши н ундошига алмашган; ўзбек тилида ғ ундошидан кейинги а унлиси â унлисига, биринчи, иккинчи бўғиндаги а унлилари ä унлиларига алмашган: йалақ+ ғач = йалақғач > йаланғач > йäлäнғâч.