O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРЗДОД

Tasnif: Бу от асли 'таклиф қилиш', 'баён қилиш' каби маъноларни англатадиган арабча арз оти билан (АРС, 509) 'адолат1, 'хақ' каби маъноларни англатадиган тожикча дод отидан (ТжРС, 133) тузилган арзи дод изофа бирикмасига тенг бўлиб (УТЭЛ, II, 39), 'адолат истаб килинган мурожаат' маъносини англатади. Изофа кўшимчаси ташланганидан кейин мбу бирикма қўшиб ёзиладиган бўлган. Бу отнинг тожик тили луғатида арзу дод (ТжРС, 29), узбек тили луғатида арз-дод, арзу дод (ЎТИЛ, I, 53) шаклларида келтирилгани ўринли бўлмаган.