O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРЗОН

Tasnif: Бу сифат ПРСда [äрзан] шаклида (15), ТжРСда арзон шаклида (30) , ЎТИЛда хам [ф-т] таъкиди билан арзон шаклида (I, 53) келтирилган.  ПРСда [äрз] оти келтирилиб, "1) банк, валюта; 2) цена, стоимость, достоинство" деб изоҳланган; [арзеш] оти хам келтирилиб, "цена, стоимость, ценность" деб изоҳланган (15). Юкоридаги маъноларни англатадиган арзиш оти ТжРСда хам келтирилган (30). Кўринадики, арзон, арзеш отлари 'маълум қийматга, баҳога эга бўл-' маъносини англатадиган арзидан феълининг (ТжРС, 30) арз ҳозирги замон асосидан -он, -иш қўшимчалари билан (ТжРС, 543) хосил қилинган. Арзон сифати ўзбек тилида 'баҳоси, нархи паст, унча қиммат бўлмаган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 53). Ўзбек тилида арзон сифатидан арзончилик мавхум оти, арзонлаш- феъли ясалган, арзон-гаров равиши тузилган.