O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АФҒОН

Tasnif: Нола, фарёд' маъносини англатадиган бу от ТжРСда афғон I деб келтирилган (36); ПРСда эса шундай маънони англатадиган от акс эттирилмаган. ЎТИЛда бундай маънони англатадиган от афғон II деб келтирилган (I, 64). Худди шундай маънони англатадиган от ПРСда [феган] шаклида (371), ТжРСда фиғон шаклида (412), ЎТИЛда ҳам шундай шаклда (I, 302) келтирилган. Афғон, фиғон отларини афсус, фусус бирликлари билан қиёслашдан маълум бўладики, бу ерда тожикча отнинг кўплик шакли арабча кўплик шакли формуласи билан ҳосил қилинган (ТРС, 587).