O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАДАРҒА

Tasnif: Бу от асли тожикча бадар отига (қ.) ўзбекча -га кўшимчаси қўшиб ҳосил қилинган дейиш мумкин, чунки бадарға бўл- катори бадар ўя- деб ҳам ишлатилади. Худди шундай ишлатиш тожик тилида ҳам мавжуд: бадар шудан - бадарға шудан (ТжРС, 40). Ҳар икки шаклнинг маъно асоси бир хил: 'ажратил-', 'қувил-'. ПРСда бу от [бадраге] шаклида ёзилган (61), гўё др товушлари оралигидаги а товуши р товушидан кейинга кучирилган. Ушбу отга бу луғатда берилган маъно ҳам ўзгача: "1) провод; ' сопровождение, конвоирование; 3) конвой, эскорт" (61). Будагов луғатида хам шунга яқин маъно изоҳи берилган (ССТТН, I, 247). ТжРСда бу от "ссьшка, высьшка, изгнание” маъносини (40), ЎТИЛда ҳам худди шундай маънони (I, 71) англатиши айтилган. Маъно изохларидан аён бўладики, бу от асли 'ўз юртидан бошқа узок юртга жазо тариқасида осон билан олиб бориб қўйиш' маъносини англатади, кейинчалик Умуман ‘қувғин килиш-' маъносини хам англата бошлаган.