O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАДБУРУШ

Tasnif: Бу сифат ТжРСда "обл." таъкиди билан келтирилиб, бадбуриш сифатига қаранг дейилган (40); бадбуриш сифати таркибидаги бад қисми 'ёмон' маъносини, буриш кисми 'кесиш, бичиш' маъноларини англатиши айтилган (56). Ўзбек тилида и товуши олдинги бўғиндаги у товуши таъсирида у товушига алмаштирилган. Асли буриш 'кес-', 'бич-' маъносини англатадиган буридан феълининг (ТжРС, 85) хозирги замон асосига тенг. Шунга кўра бадбуруш сифати асли 'ёмон бичилган' маъносини, бадбуруш башара бирикмаси таркибида 'ажин босган, хунук' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 71).