O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАДКИРДОР

Tasnif: Бу сифат 'ёмон' маъносини англатадиган тожикча бад сифати билан (ТжРС, 39) 'хатги-ҳаракат', 'хулк' маъносини англатадиган кирдор отидан (ТжРС, 187) тузилган бўлиб (ТжРС, 41), ҳар икки тилда 'разил хатти-ҳаракатларни амалга оширадиган' маъносини англатади (ТжРС, 41; ЎТИЛ, I, 71). ПРСда бу сифат [бадкардар] шаклида (62), шунга монанд равишда бу сифатнинг иккинчи қисми хам [кардар] шаклида берилган ва 'хатги-ҳаракат' маъносини англатиши айтилган (338). Ушбу луғатда [кард] бирлиги от сифатида 'хатти-ҳаракат' маъносини англатиши айтилган (398). Бу маълумотлар асосида бадкирдор сифати асли бадкардор товуш таркибига эга бўлган, тожик тилида к товушидан кейинги а товуши и товушига алмашган дейиш мумкин (Бу фикрни ТжРСдаги "бадкарда айн. бадкирдор" изоҳи тасдиклайди). Бадкардор сифатининг таркиби бад сифати билан кард отидан тузилган бадкард кўшма сифатига -(а)р кўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган дейиш мумкин.