O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАДНОМ

Tasnif: Бу сифат 'ёмон' маъносини англатадиган тожикча бад сифати билан (ТжРС, 39) 'исм' маъносини англатадиган тожикча ном отидан (ТжРС, 271) тузилган бўлиб, ҳар икки тилда 'ўз салбий^хулқ-атвори билан ёмон ном чиқарган' маъносини англатади (ТжРС, 41;ЎТИЛ, I, 71). Бу сифат билан ўзбек тилида бадном бўл-, бадном қил- феъллари хосил қилинган.