O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЗМ

Tasnif: Бу тожикча от 'ўйин-кулги, хушчақчаклик билан ўтказиладиган зиёфат' маъносини англатади (ТжРС, 42; ЎТИЛ, I, 72). Ўзбек тилига тожикча базми шамшиди изофа бирикмаси хам охиридаги ёйи нисбатни ташлаб базми жамшид шаклида олинган бўлиб, 'шоҳона базм' маъносини англатади. Бу бирикма таркибидаги Жамшид қисми — Эроннинг қадимги афсонавий жуда бой подшосининг исми (ЎКААҚЛ, 220).