O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЗУР

Tasnif: Бу равиш тожикча баҳузур равишининг (ТжРС, 54) ўзбек сўзлашув тилида ҳу товушлари айтилмай пайдо бўлган (ЎТИЛ, I, 73). Баҳузур равиши асли 'билан' маъносини англатадиган тожикча ба- олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'роҳат', 'ором' маъносини англатадиган арабча ҳузур I отига (АРС, 179) қўшиб ҳосил килинган бўлиб, 'қисинмай', 'ўзини эркин тутиб' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 73,91).