O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАЛОГАРДОН

Tasnif: Ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган бу сифат балогардон бўл- феъли таркибида қатнашиб, 'бало, офатни қайтарувчи', 'бало-офатдан сақловчи’ маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 77). Бу бирлик асли 'фалокат', 'офат' каби маънони англатадиган арабча бало отига (АРС, 85) 'қайтар-', 'йўк кил-' маъносини англатадиган тожикча гардон(и)данифеълининг гардон ҳозирги замон асосини (ТжРС, 99) қўшиб тузилган (ТжРС, 44).