O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАМАСЛАҲАТ

Tasnif: Ўзбек тилида қўшиб ёзиладиган бу равиш асли маъносини ифодалайдиган тожикча ба олд кўмакчисини (ТжРС,) бирор ишни амалга ошириш бўйича билдирилган фикр, мулоҳаза, тавсия' маъносини англатадиган арабча маслаҳат отига (АРС, 442) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'фикрлашиш, 'кэнгзшиб маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 77). Маслаҳат оти ПРСда шу шаклида (500), лекин ТжРСда маслиҳат шаклида (217) келтирилган; демак, бамаслаҳат равиши ўзбек тилига форс тилидан олинган. Бамаслаҳат равиши бомаслаҳат шаклида (бо олд кўмакчиси билан) ҳам (ТжРС, 544) ишлатилади (ЎТИЛ, I, 77).