O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАМИСОЛИ

Tasnif: Худди, каби, ўхшаш' маъносини билдирадиган бу ёрдамчи ТжРСда мисол мақоласи таркибида ба мисоли шаклида ёзиб келтирилган, демак, тожикча ба олд кўмакчиси (ТжРС, 39) худди, каби, ўхшаш' маъносини билдирадиган мисоли ёрдамчиси билан ишлатилган; ўзбек тилида қўшиб ёзилади (ЎТИЛ, I, 77). Бу ёрдамчи ўзбек тилида ба олд кўмакчиси кўшилмаган мисоли шаклида хам ишлатилади (ЎТИЛ, I, 467). Мисоли ёрдамчиси арабча мисол отига (АРС, 742) тожикча -й қўшимчасини (ТжРС, 542) кўшиб ҳосил килинган.