O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БАРБОД

Tasnif: Бу сифат ТжРСда бар бод шаклида ажратиб ёзилиб, икки нуқта қўйилиб, бар бод додан ибораси таркибида келтирилган, бу ибора ’шамолга учир-', 'бефойда сарфла-' маъносини англатиши айтилган (46). Ўзбек тилида қўшиб ёзиладиган барбод асли бар олд кўмакчиси (ТжРС, 45) ва 'шамол' маъносини англатадиган бод II отидан (ТжРС, 74) ташкил топган бўлиб, 'хароб', 'вайрон' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 78); одатда 'беҳуда сарфлан-1, 'йўкка чик-' маъносини англатадиган барбод бўл- феъли таркибида ишлатилади.