O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАЛОВ

Tasnif: ’туғ’, ’байроқ’. Зафар я л о в и н и олиб келишингизга ишончим комил, дўстим Абдураҳмон (Саъдулла Кароматов). Бу от қадимги туркий тилдаги ’зичла-’, ’биркит-’ маъносини англатган йала- феълидан -в қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, IV, 99); ўзбек ти-лида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, в ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: йала- + в = йалав > йäлâв. Бу от дастлаб ’ниманингдир белгиси сифатида таёқ учига боғланган нарса’ маъносини англатган, ’туғ’, ’байроқ’ маъноси шу маънодан ўсиб чиққан.